Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / УРГУТДА ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

УРГУТДА ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари, МФЙ раислари ва профилактика инспекторларидан иборат “2+1” форматидаги тарғибот гуруҳлари 27 сентябрь куни Самарқанд вилояти Ургут туманидаги “Қуйи Алгар” ва “Мустақиллик” маҳаллаларида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш бўйича аҳоли хонадонларида учрашувлар ташкил қилди.

Суҳбатлар давомида тарғиботчилар ёшларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, аёллар ва ёшлар орасида жиноятчилик, ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ҳамда фуқаролар чет давлатларга ноқонуний чиқиб кетишининг олдини олиш чоралари ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирди.

Асосий эътибор маҳалла аҳли ва ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини янада оширишга қаратилган тадбирларда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг эҳтиёжлари, талаб ва истаклари, таклиф ва ташаббуслари ҳам ўрганилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Марказда бадиий фильм суратга олинмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида индонезиялик бир гуруҳ киноижодкорлар томонидан “Ҳижрат орзуси” номли бадиий фильмнинг …