Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари томонидан “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосидаги маънавий-маърифий тадбирлар 23 август куни Нарпай ва Пахтачи туманларида ўтказилди.
Нарпайнинг “Муқимий”, “Халқобод”, “Янгиобод”, “Сарбозор”, “Иймон”, “Тоткент” ва “Исломобод” МФЙларида бугунги кунда мамлакатимизда халқимиз учун яратилаётган шароит ва қулайликлар, олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий, диний соҳадаги ислоҳотлар, шунингдек, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган мафкуравий хатарлар ва уларни олдини олиш чоралари, юртимизда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар тўғрисида сўз борди.
Пахтачи туманидаги “Амиробод”, “Сарой”, “Истиқлол”, “Мирзо Улуғбек”, “Оқтепа”, “Амир Темур” ва “Жаҳонобод” МФЙлари вакиллари билан мулоқотларда турли кўринишдаги таҳдидлардан сақланишнинг ягона йўли илм эгаллаш экани, муқаддас динимизда инсонийликнинг юксак фазилатларидан бўлган илм-маърифат ва эзгулик улашиш, одамларга фақат яхшиликни раво кўриш, тинч ва осойишта замонга шукрона ҳисси билан яшаш шарофати ҳақида суҳбат қурилди.
Вилоятда тарғибот тадбирлари давом этмоқда.