№ inv. MR 105/II
Муаллиф номаълум.
Дуо.Муаллиф томонидан 1288/1871 йилда Саййид Имроннинг ҳаж сафарида содир бўлган воқеалар, Сайид Имроннинг аввал Мадинада Пайғамбар (с.а.в.)нинг равзаи муборакларини зиёрати вақтида у оли зотнинг васиятларини эшитганлари, кейин ҳаж қилиш мақсадида Маккага сафар қилганликлари ҳикоя қилинган. Рисолада васиятноманинг хислатлари ва фазилатлари битилган. Шунингдек, васиятнома бир неча кишиларнинг талабларга кўра форс тилидан ўзбек тилига таржима қилинганлиги айтилинган, аммо рисолада васиятноманинг ўзи келтирилмаган.
Нусха тўлиқ.
Асар боши (в. 10б) :
وصيت نامه معظم ومكرم سنة ١٢٨٨ بر منك ايكه يوز سكسان سكز ده سيد عمرانغه واقع يولدى وصيت نامه …
Асар сўнги (в. 13а):
… توفيق بريب اوز جهتيغه اشنا قيلغاى امين ويا رب العالمين
Колофон (в. 13а) :
تم
Кўчирилган сана (в.10б) : 1288/1871 й.
Настаълиқ. 4 варақ. (в. 10б-13а) ; 13б-15а бўш варақ ; 14 қатор ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 170´95 mm. ; варақ ўлчами : 205´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Саҳҳоф : Мирзо Ибадуллоҳ.
Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : орқа муқоваси йўқ, варақлари намдан зарарланиб, чирий бошлаган, қурт еган.