№ inv. MR 462/III
Муаллиф. Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Исмоил Насафий (ваф. 537/1142 й.).
Ақоид. Асар мусулмонларнинг диний эътиқоди, Аллоҳнинг борлиги ва бирлигини, Қуръони каримнинг тавсифларини баён этувчи ақоид илмига оид асар ҳисобланади. Бу асарга олимлар томонидан кўплаб шарҳ ва ҳошиялар ёзилган.
Нусха тўлиқ эмас.
Басмала (в. 140б).
Асар боши (в. 140б) :
قال اهل الحق حقايق الاشياء ثابتة والعلم بها متحقق خلافا للسوفسطائية واسباب العلم للخلق ثلاثة …
Асар сўнги (в. 145а) :
…يشترط ان يكون من اهل الولايه المطلقه الكامله سالساقادروتكف …
Библиография : GAL I, 427 ; SB I, 758 ; Халидов, № 1342-1375, 10713 ; СВР IV, № 3264-3266 ;Туркестон, № 17-18 ; Нукус № 67.
Колофон (в. 145а) :
تمت الكتاب
Настаълиқ. 6 варақ. (в. 140б-145а) ; 138, 139 бўш варақ ; 137б, 140а варақларда Қуръон ояти, дуолар бор ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 120´60 mm. ; варақ ўлчами : 210´133 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : яшил рангли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган, орқа муқоваси йўқ, баъзи варақларнинг чети намдан зарарланган.
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz





