Home / ЯНГИЛИКЛАР / Ал-Азҳар университети билан ҳамкорлик кенгайтирилади

Ал-Азҳар университети билан ҳамкорлик кенгайтирилади

Мисрнинг Ал-Азҳар университети билан ҳамкорлик фаоллаштирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон ва Миср президентларининг кенг доирадаги музокараларида фикр алмашилди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик бўйича ҳам ижобий натижаларга эришилган. 

Хусусан, Мисрнинг Ал-Азҳар университети ва бошқа илмий-тадқиқот муассасалари билан Ўзбекистон халқаро Ислом академияси, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқотлар маркази ва Ислом цивилизацияси маркази ўртасида фаол ҳамкорлик ўрнатишга келишиб олинди.

Манба: kun.uz

Check Also

“Буюклик сири” – битирувчиларга катта маънавий туҳфа

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида 2025-2026 ўқув йили битирувчилари …