Home / ЯНГИЛИКЛАР / Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига меҳмонлар ташрифи

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига меҳмонлар ташрифи

Юртбошимизнинг мамлакатимизда диний-маърифий соҳада олиб бораётган ислоҳотлари  нафақат юртимизда, балки хорижда ҳам юксак эътибор билан тилга олинмоқда.

Президентимиз Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш таклифини илк бор 2016-йили Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси очилиш маросимида илгари сурган эди. Ўтган қисқа давр ичида иш бошлаган марказ фаолияти билан танишиш инсонга  куч- қудрат ва завқ бағишлайди. Нафақат юртимизда, балки бутун мусулмон дунёсида ноёб бу Марказ ислом динининг асл моҳиятини, унинг фалсафасини кенг тарғиб қилиш, илмий бойитишга салмоқли ҳисса қўшган алломаларимизнинг мероси тимсолида бунёд этилди.

6-феврал куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари Р.Ашрапов ташаббуси билан 20-нафар ички ишлар ходимлари ташриф буюрди.

Меҳмонларни Марказ Матбуот хизмати котиби Ж.Жумаев кутиб олди. Ж.Жумаев меҳмонларни Марказ биноси кириш қисми пештоқларига битилган ёзувлар билан таништириб, Марказ биносининг асосий фойесида уларга буюк муҳаддис бобомиз Имом Бухорийнинг ҳаёти ва илмий мероси тўғрисида маълумотлар берди. Музей илмий ходими С.Эргашев шундан сўнг меҳмонларни музейга таклиф этиб, музейдаги ноёб қўлёзма ва тошбосма асарлар, нодир экспонатлар ва девордаги тасвирлар билан  яқиндан таништирди.

Айниқса, меҳмонларда музейдаги замонавий ахборот берувчи воситалар ҳамда  буюк муҳаддис бобомиз Имом Бухорийнинг ҳаёти ва илмий сафарлари акс эттирилган деворий суратлар катта таассурот уйғотди.

Марказ маъмурияти ташриф ва ташаббускорлиги учун Вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник Р.Ашраповга ва барча ташриф буюрган Ички Ишлар ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

Исломгача бўлган даврда Сўғд ва илк ислом даврида Мовароуннаҳр: давлат бошқаруви ва камончилик анъаналари

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Зарафшон …