Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / МАРКАЗНИНГ ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШГА ДОИР ТАЖРИБАСИ ҲАҚИДА МАЪРУЗА ҚИЛИНДИ

МАРКАЗНИНГ ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШГА ДОИР ТАЖРИБАСИ ҲАҚИДА МАЪРУЗА ҚИЛИНДИ

Марказ илмий ходимлари Олмаотада “Қозоғистондаги қўлёзма фондлари: сақлаш ва тадқиқ қилиш” мавзусида ўтказилган халқаро илмий-амалий семинарда иштирок этди.

Тадбирда Марказ директори Бош маслаҳатчиси, фалсафа фанлари доктори, профессор Бахтиёр Тўраев “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг ноёб қўлёзмаларни тадқиқ этишга доир тажрибаси” мавзусида маъруза қилиб, фаолиятнинг мазкур йўналишида Марказда олиб борилаётган ишлар хусусида маълумот берди. Таъкидланганидек, бугунги кунда Марказ манбалар хазинасида бир ярим мингдан зиёд қўлёзма ва тошбосма китоб ҳамда тарихий ҳужжат сақланмоқда. Улардан 607 жилди қўлёзма, 795 жилди тошбосма китоб ва 114 таси тарихий ҳужжат ҳисобланади. Ўтган давр мобайнида аҳолидан 285 дона ноёб қўлёзма китоб ва 114 та тарихий ҳужжат сотиб олинди. 322 дона қўлёзма ва 795 дона тошбосма китоб жисмоний ва юридик шахслардан ҳадя тариқасида қабул қилинди. Қўлёзмалар орасида Имом Бухорий, Имом Термизий, Маҳмуд Замахшарий, Бурҳониддин Марғиноний, Низомиддин Шомий, Ҳаким Термизий ва бошқа алломалар қаламига мансуб асарлар ҳам мавжуд.

Б.Тўраев қадимий манбаларни тўплаш, ўқиш, каталоглаштириш ва рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган фаолият ҳамда яқин истиқболда режалаштирилаётган ишларга ҳам алоҳида тўхталди.

Маърузачи иштирокчилар саволларига батафсил жавоб қайтарди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

 

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …