Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / اصول الكلام (Усул ал-калом)

اصول الكلام (Усул ал-калом)

№ inv. MR 217|I

Муаллиф. Муаллиф – номаълум.

Ақоид. Ушбу асар усули калом илмига оид бўлиб, унда тавҳид калимаси – “Лаа илаҳа илла Аллоҳ” нинг мантиқий таҳлили, Аллоҳ таолонинг зотий мавжудлиги ҳақида уч босқичли баҳс юритилади. Муаллиф ўз фикрини Қуръон оятлари билан далиллаб, оятларга ҳам изоҳлар берган. Шунингдек, асарда калом илмига оид иборалар ҳамда Қуръони карим оятлари маънолари мантиқий равишда шарҳлаб берилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

قوله من الامور العامة اى الشاملة لجميع الموجودات كالوجود اى الوجوب والامكان …

Асар сўнги (в. 10а) :

… ونرجوا من الناظرين فيه ان ينظر والعين العناية وكون الانصاف … مقبول عندهم لا ينونان دعائهم … ما فيه … بالعفو والله اعلم

Колофон (в. 10а):

تمت

Настаълиқ. 10 варақ. (в. 1б-10а) ; + 01а, 10б-11а  бўш варақ ; 21 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; асосий матн устига қизил чизиқ билан чизилган ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 180´85 mm. ; варақ ўлчами : 260´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола, таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати: варақлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …