Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР ВА ТАҚДИМОТЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР ВА ТАҚДИМОТЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази томонидан Тошкент давлат шарқшунослик университетида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида “Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ва Марказ томонидан чоп этилган “Саҳиҳи Бухорий шарҳи” китоби, Имом Мотуридийнинг “Таъвилот ал-Қуръон” асарининг 30-жузи, Абд ибн Ҳумайд Кешийнинг “Муснади Кеший” асарлари ҳамда буюк алломаларимиз ҳақида 10 та ҳақиқат ҳамда халқчил рисолалар каби нашрлар тақдимоти бўлиб ўтди.

Унда Марказ директори Бош маслаҳатчиси, Марказ диний-маърифий тадбирлар бўлими етакчи илмий ходими, фалсафа фанлари доктори, профессор Бахтиёр Тўраев ва илмий ходим Сирожиддин Абдувоитов университет талабаларига юртимизда илм олишга қаратилаётган эътибор, алломаларимиз илмий меросини чуқур ўрганиш, тадқиқ этиш ва исломнинг асл моҳиятини жамоатчиликка етказиш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Тадбирда бугунги кунда муқаддас динимизни ниқоб қилиб олган турли бузғунчи кучлар қилмишлари қораланиб, ёшларни турли оқимларга тушиб қолишини олдини олиш ва интернет тармоқларидан тўғри фойдаланишга оид зарурий кўрсатмалар берилди.

Маърузачилар шунингдек, Марказ томонидан нашр этилган адабиётларни ҳам тақдимот қилиб, улар моҳияти ва маърифий қиймати хусусида сўз юритди.

Иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига етарлича жавоб олдилар.

Тадбир сўнгида фаол иштирокчилар Марказнинг янги нашрлари билан тақдирландилар.

   

Шундай тадбир Тошкент давлат транспорт университетида ҳам ўтказилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Марказда бадиий фильм суратга олинмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида индонезиялик бир гуруҳ киноижодкорлар томонидан “Ҳижрат орзуси” номли бадиий фильмнинг …