№ inv. MR 108/III
Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.).
Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. “Китоб ат-таҳора” (“Таҳорат китоби”)дан бошланиб, “Китоб ал-ахрас”да тугаган. Асардан Марказий Осиё мадрасаларида фиқҳ илми бўйича дарслик сифатида кенг фойдаланилган.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 15б).
Асар боши (в. 15б) :
الحمد الله رافع اعلام الشريعة الغراء جاعلها شجرة اصلها ثابت فى الارض وفرعها في السماء والصلوة على رسوله محمد صلى الله عليه وسلم افضل الرسل ولاانبياء …
Асар сўнгги (в. 69б) :
… وعلم اشارته فكذا وفى غنم مذبوحة فيها ميتة هى اقل تجرى واكل فى الاختيار
Колофон (в. 69б) :
تمت الكتاب بعون الملك الوهاب
Китоб соҳиби (Муқовада): Мулло Эрмуҳаммад Пешқўрғоний.
Настаълиқ. 55 варақ. (в. 15б-69б) ; 70а варақда грамматик қоида бор ; 19 қатор ; мистара; пойгир ; сиёҳи қора ; боб, фасллари, қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 150´80 mm. ; варақ ўлчами : 240´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажраган ва варақлари намдан зарарланган.