Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 167

Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил топган. Ушбу Қуръон нусхаси 18-жузни ўз ичига олади. Қуръон нусхаси 23 (“Муъминун”) сурадан бошланиб, 25 (“Фурқон”) сурасининг 20-оятида тугаган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 3б ).

Асар боши (в. 1б) :

قد افلح المؤمنون الذين هم فى صلاتهم خاشعون …

Асар сўнги (в. 14а) :

… وما ارسلنا قبلك من المرسلين الا انهم لياكلون الطعام ويمشون فى الاسواق وجعلنا بعضكم لبعض فتنة اتصبرون وكان ربك بصيرا

Настаълиқ. 14 варақ. (в. 1б-14а) ; + 01-03а, 14б-16 бўш варақ ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 168´80 mm. ; варақ ўлчами : 245´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова: жигар рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажраган, муқова ва варақлари намдан зарарланган, варақ четларини қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …