Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / تصريف العزّي (Тасриф ал-иззи)

تصريف العزّي (Тасриф ал-иззи)

№ inv. MR 150/V

Муаллиф.  Иззиддин Абдулваҳҳоб ибн Иброҳим ибн Абулмаолий Хазражий Занжоний (655/1257 й.).

Грамматика.. Асар араб тили морфологиясига бағишланган. Унда сўз бўлаклари, феъл ва унинг боблари мисоллар билан келтирилиб, кенг ёритиб берилган. Мазкур асар Марказий Осиё мадрасаларида сарф илмидан бошланғич дарсликлардан бири ҳисобланган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 52б).

Асар боши (в. 52б) :

الحمد لله ربّ العالمين والعاقبة للمتقين و الصلوة والسلام على  حير خلفه محمد وآله وصحبه اجمعين اعلم انّ التصريف في اللغة التغيير وفي تحويل الاصل الواحد الى امثلة مختلفة …

Асар сўнги (в. 54а) :

…هذا الافعال الى الماضى  فهو الفعل الذي دل على معنى وجد في از زمانى الماضي …

Колофон (в. 54а) :

سنة١٢٨٤

Кўчирилган сана (в. 54а) : 1284/1867 й.

Настаълиқ. 3 варақ. (в. 52б-54а) ; 13 қатор ; мистара ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 150´80 mm. ; варақ ўлчами : 200´125 mm. ;  варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : варақлари намдан зарарланган, сўнгги муқоваси йўқ.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …