№ inv. MR 158
Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил топган. Ушбу Қуръон нусхаси 8-жузни ўз ичига олади. Қуръон нусхаси 6 (“Анъом”) суранинг 111-оятидан бошланиб, 7 (“Аъроф”) суранинг 87-оятида тугаган.
Нусха тўлиқ.
Асар боши. (в. 1б) :
… ولو اننا نزلنا اليهم الملائكة وكلمهم الموتى وحشرنا عليهم كل شيء قبلا ما كانوا ليؤمنوا الا ان يشاء الله ولـكن اكثرهم يجهلون
Асар сўнги (в. 13а) :
… وان كان طائفة منكم امنوا بالذى ارسلت به وطائفة لم يؤمنوا فاصبروا حتى يحكم الله بيننا وهو خير الحاكمين
Настаълиқ. 13 варақ. (в. 1б-13а) ; + 01-03а, 13б-14 бўш варақ ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 168´80 mm. ; варақ ўлчами : 245´140 mm.; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова: жигар рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола.
Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажраган, муқова ва варақлари намдан зарарланган, варақ четларини қурт еган.