Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 14

Ушбу Қуръон нусхаси 7-8 жузларни ўз ичига олади. Қуръон нусхаси 5 (“Моида”) суранинг 83-оятидан бошланиб, 7 (“Аъроф”) суранинг 87-оятида тугаган.

Нусха тўлиқ.

Асар боши (в. 1б):

واذا سمعوا ما انزل الى الرسول ترى اعينهم تفيض من الدمع مما عرفوا من الحق يقولون ربنا امنا فاكتبنا مع الشاهدين …

Асар сўнги (в. 43а) :

… وان كان طائفة منكم امنوا بالذى ارسلت به وطائفة لم يؤمنوا فاصبروا حتى يحكم الله بيننا وهو خير الحاكمين

Настаълиқ. 43 варақ. (в.1б-43а) ; 1а, 43б-44 бўш варақ ; 11 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; ҳошиясида оятлар бор ; матн қизил рамкага олинган ; шарқ қоғози; курроса 8 ; матн ўлчами : 180´85 mm. ; варақ ўлчами : 265´155 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Муҳр (в. 1а) : Воқиф валади Бердибой Бобожон ибн Сайёра Қуръон 1241.

Қўлёзманинг ҳолати :  нусха яхши сақланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …