№ inv. MR 52/III
Муаллиф. Муаллифи – номаълум.
Тасаввуф. Рисола тасаввуф йўналиши – нақшбандия тариқатида ёзилган бўлиб, унда нақшбандия тариқатининг фазли, зикр ва авродлар ҳамда тариқатга киришни истаганлар учун керакли кўрсатмалар ёзилган. Шунингдек, тариқат аҳлига намуна сифатида Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.)нинг сийратлари, Иброҳим (а.с.) ва Юнус (а.с.) рутба (мартаба)лари, илму-л-яқин ва айну-л-яқин фарқлари, тариқат пешволарининг фазли ва инсоннинг руҳ, қалб ва жасаддан ташкил топишидаги ҳикматлари баён қилинган.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 71 б).
Асар боши (в. 71б) :
الحمد الله الذى هدانا لهذا وما كن لنهتدى لولا ان هدانا الله لقد جاء رسل ربنا بالحق و الصلاة و السلام على افضل الخلق و اعظم الخلق …
Асар сўнги (в. 79a) :
… ولهذا حقيقت كعبة زباني مجود اشهر آمين
Калафон (в. 79a) :
تمت برسالة الشريف تمت
Настаълиқ. 9 варақ. (в. 71б-79а) ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози; курроса 8 ; матн ўлчами : 175´105 mm. ; варақ ўлчами : 250´145 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : бош муқоваси йўқ, айрим варақлари намдан зарарланиб, ёпишиб қолган.