Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / صرف بهائى (Сарфи Баҳоий)

صرف بهائى (Сарфи Баҳоий)

№ inv. MR 106/VII

Муаллиф. Баҳоуддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий (1030/1621 й.).

Грамматика. Асар Ибн Ҳожибнинг “Муқаддиматул кофия фи илм ан-наҳв” мажмуа асари ҳисобланиб, Баҳауддин Муҳаммад ибн Ҳусайн Амилий асарнинг “Бидон” бўлимини форс тилида араб тили грамматика мавзуларини ёритиб берган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 82б).

Асар боши (в. 82б) :

بدان اسعدك الله فى الدارين كه كلمات عرب  برسه قسم است اسم است فعل است حرف اسم همچون رجل فعل همچون ضرب حرف …

Асар сўнги (в. 96а) :

… مجهول عمر بالام آن دوكه حكايت نفس را بود لاضرب كه تاذ ده شوم من مرد باذن صيغة …

Настаълиқ. 15 варақ. (в. 82б– 96а) ; 15 қатор ;  мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 155´65 mm. ; варақ ўлчами : 230´135 mm. ; варақлар шарқона рақамланган.

Муқова : оч қизил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : муқовалари намдан зарарланган. Варақлари таякисидан ажралиб, титилиб кетган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

چهل بيت در بيان مخارج (Чиҳл байт дар баёни махориж)

№ inv. MR 484/VI Муаллиф. Охунд Мулло Зоҳид (ваф. 1101/1689-1690 й.). Тажвид қоидалари – идғом, …