Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида “Жаҳолатга – қарши маърифат” ғояси асосида “Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда университет раҳбарияти ва талабалари ҳамда Марказ илмий ходимлари қатнашди.
Маърузачилар бугунги глобаллашув жараёнларида ёшларда ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни кучайтиришга бўлган доимий эҳтиёж нуқтаи-назаридан келиб чиқиб, илм ва маърифатнинг юксак аҳамияти борасида ҳаётий мисоллар асосида тушунтириш берди.
Тадбирда инсон ақл-тафаккури ва илм-маърифатга эга экани билан бошқа мавжудотлардан устунлиги, айнан маърифат қарамлик, қўрқув ва ҳадикни бартараф қилиб, инсонга беқиёс илоҳий қудрат ва салоҳият ато этиши, шунинг учун барча замонларда озодлик учун курашчилар миллат озодлигини халқнинг маърифий уйғоқлигида деб билиб маърифат учун курашгани таъкидланди.
Тадбир қизғин мулоқот ва кўтаринки руҳда ўтди.
Мулоқот сўнгида университет кутубхонаси учун Марказ томонидан нашр этилган адабиётлар тўплами cовға қилинди.