Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ТАҲДИДЛАРГА ҚАРШИ ЯГОНА ЧОРА – МАЪРИФАТ

ТАҲДИДЛАРГА ҚАРШИ ЯГОНА ЧОРА – МАЪРИФАТ

Навоий давлат педагогика институтида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва  Навоий вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси остида “Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда Марказ илмий ходимлари, Навоий давлат педагогика институти раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари, тьюторлар ва талабалар иштирок этди.

Тадбирда мамлакатимизда ёшларнинг илм олишлари учун яратиб берилган кенг имкониятлар, таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда диний-маърифий соҳага қаратилаётган эътибор хусусида сўз бориб, турли таҳдидлардан сақланишнинг ягона йўли маърифат экани алоҳида таъкидланди.

Маърузачилар муқаддас динимизда илм ва маърифат ҳақида битилган ҳадислардан намуналар келтирди ҳамда буюк мутафаккирларимиз бой илмий-маънавий меросини асл ҳолатида ўрганишнинг бугунги кундаги юксак аҳамияти ҳақида сўзлаб берди.

Тадбир қизғин савол-жавоблар асосида самимий руҳда ўтди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Марказда бадиий фильм суратга олинмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида индонезиялик бир гуруҳ киноижодкорлар томонидан “Ҳижрат орзуси” номли бадиий фильмнинг …