Тайлоқ туманидаги Маданият марказида «Жаҳолатга қарши маърифат» шиори остида тарғибот тадбири бўлиб ўтмоқда. Унда «Шопўлот», «Ястепа», «Адас», «Навзандак», «Сараосиё» МФЙ фуқаролари, фаол ёшлар, мактаб ва маҳалла масъуллари иштирок этишди.
Тадбирда Имом Бухорий илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи Тоҳир Эвадуллаев нутқ сўзлади. Мусаффо осмон, тинч ва осойишта замин қадрига етиш, ёшлар таълим-тарбиясига эътиборли бўлиш, тўкинликка шукрона келтириш ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Кишилар қалбида шукроналик ҳиссини уйғотувчи, тинчликни қадрига етишга ундовчи, уруш суронлари давом этаётган давлатларда яшаётган, бир сония бўлса-да тинч ва хотиржам яшашни истаётган одамлар ҳаётини тасвирлаган видеофилм намойиш этилди.
Инсоният қадим-қадимдан буён жаҳолатга, бидъат ва хурофотга қарши маърифат билан курашишга интилиб келади.Чунки, унга қарши куч ишлатилса, зўравонлик воситасида кураш олиб борилса, жаҳолат аввалгидан баттарроқ кучайиб кетиши мумкин. -дейди туманимиздаги 60-умумтаълим мактабида “Жаҳолатга қарши маърифат” маънавий-маърифий тарғибот тадбирида иштирок этган Имом Бухорий илмий-тадқиқот маркази мутахассиси Машраб Хидиров.
Шунингдек, тадбирда иштирок этган Жумабозор жомеъ масжиди бош имом хатиби С.Абулсаидов бугунги глобаллашув ва тез суръатлар билан ўзгариб бораётган мураккаб ва шиддатли даврда мамлакатимиз ёшлари маънавиятини турли таҳдидлардан асраш, уларнинг халқаро майдонда содир бўлаётган жараёнларнинг туб моҳиятини англаб етиши, ушбу воқеликлар юзасидан холис ва мустақил фикрга эга бўлиши, тўғри ва мақбул хулоса чиқара олиш салоҳиятини шакллантириш ҳамда ривожлантиришда ота-она, маҳалла ва таълим муассасаларининг ролини ошириш муҳим эканлигини таъкидлади.
Бугунги кунда юртимизда “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида жамиятда маънавий-маърифий тарбия ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, хусусан ёшлар, оила, маҳалла, таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ва соғломлаштиришга қаратилган тадбирлар кенг қулоч ёйди. Хусусан бугун туманимиздаги 10-умумтаълим мактабида ташкил этилган давра суҳбатида Эски Жума, Узунқишлоқ маҳалла фуқаролари, нуронийлар ва ёшлар иштирок этишди.
Унда иштирок этган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази кичик илмий ходими Отабек Бахриев маъруза қилди.
2022 йил 1 август куни соат 17:00 да Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани ХТБ га қарашли 30 ва 8 умумтаълим мактабларида «Сарибозор» МФЙ билан «Жаҳолатга қарши – маърифат» мавзусида тарғибот учрашуви ташкил этилди.
Тадбирда 100 нафар маҳалла нуронийлари, ота-оналар ва ёшлар иштирок этди. Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани «Ўрай Элпок» МФЙ «Жаҳолатга қарши маърифат тадбири» ўтказилди. Унда 50 га яқин ота-она ва ўқувчилар қатнашди. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Абдувоитов Сирожиддин Ҳикматуллаевич маъруза қилди.