Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / حركات الإعراب Ҳаракот ал-эъроб

حركات الإعراب Ҳаракот ал-эъроб

№ inv. MR 123/II

Муаллиф. Маҳмуд ибн Умар Замахшарий Хоразмий (ваф. 538/1144 й.).

 Грамматика. Асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, олд кўмакчиларнинг турлари ва уларнинг гапларда қўлланилиш қоидалари, феълларнинг тусланиши, исмларни мансуб (фатҳа) қилиши, кесимни эса марфуъ (бош келишик)да келтирилиши, феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Асарга бир қанча шарҳлар ёзилган.

Нусха тўлиқ.

 Басмала (в. 50б).

Асар боши (в. 50б) :

حركات الاعراب تمسى الرفع و النصب و الجر و هى الحركات المختلفة التى تحدث فى الاخر الاسم بعوامل مختلفة تدخل عليه …

 Асар сўнги (в. 58а) :

… ومفردا منكرا فى غير ذلك و هو من احد عشر الى مائة لقول احد عشر درهما وعشرون رجلا تسعون دينارا

 Настаълиқ. 9 варақ. (в. 50б-58а) ; 9 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами: 145´70 mm. ; варақ ўлчами : 200´135 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

 Саҳҳоф : Мулло Мирзо Ғаний 1237.

Муқова : қизил,сариқ, қора рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажралиб, титилиб кетган, намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …