📝 ЮСУФ ШАВҚИЙ – Мармара университети профессори, «Таъвилот ал-Қуръон» асарининг турк тилига таржимони (Туркия):
“Таъвилот ал-Қуръон” асари кишини чуқур мушоҳада юритишга ундайди. Бугунги кунда биз, яъни, ислом уммати қўлимизда шундай бир китоб бўла туриб тақлид йўлига ўтиб кетдик. Бугун биз ўзимизни ислоҳ қилиш учун Имом Мотуридий асарларига, жумладан, “Таъвилот ал-Қуръон”га жуда муҳтожмиз. Чунки, мотуридийлик таълимотида ижтиҳод масаласи, инсоннинг ақлга таяниши, тафаккур юритиши жуда ҳам муҳим ҳисобланади. Тақлид қилиш, бошқаларга кўр-кўрона эргашиш эса кескин қораланади. Тафаккур – миллат келажагининг асосидир.
Абу Мансур Мотуридийнинг “ТАЪВИЛОТ АЛ-ҚУРЪОН” асари 30-жузи ўзбек тилида нашрдан чиқди.