Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / МАРКАЗ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ КОНФЕРЕНЦИЯДА ҚАТНАШДИ

МАРКАЗ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ КОНФЕРЕНЦИЯДА ҚАТНАШДИ

Бухоро давлат университетида “Аҳмад ибн Ҳафс Кабир Бухорий мероси ва унинг илк Шарқ Ренессанси ва ислом фалсафаси илмий-назарий асослари яратишдаги ўрни ва аҳамияти” мавзусида халқаро илмий конференция иш бошлади.

Анъанавий ҳамда онлайн тарзда ўтказилган конференция Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон фанлар академияси, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Туркиянинг Мармара университети, АҚШнинг Мичиган университети, Мисрнинг Ал-Азҳар университети, Садриддин Айний номидаги Тожикистон педагогика университети, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Бухоро давлат университети ва юртимиз ҳамда хориждаги қатор илмий муассасалар ҳамкорлигида ташкил этилди.

Конференциянинг ялпи мажлисида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Бош маслаҳатчиси, фалсафа фанлари доктори, профессор Бахтиёр Тўраев “Маънавий меросни ўрганишда синергетик методологиянинг ўрни” мавзусида маъруза қилди. 

Конференция ишида Марказ бўлим бошлиғи Йўлдошхон Исаев, илмий ходимлар Отабек Бахриев ва Ирода Даурбековалар ҳам мавзу юзасидаги мақолалари билан иштирок этишди.

Конференция иштирокчиларининг маъруза матнлари ва мақолалари тўплам ҳолатида нашр этилиши режалаштирилган.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …