№ inv. MR 1/VI
Муаллиф. Нажмиддин Али ибн Умар ибн Али Қазвиний Катибий Дабирон (ваф. 675/1276 й.).
Мантиқ.. Асар мантиқ илмига оид бўлиб, унда турли хил мантиқий масалалар кўриб чиқилган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида мантиқ илмидан дарслик сифатида ўқитилган. Кейинги давр уламолари учун мантиқ илми бўйича қимматли манба бўлиб хизмат қилган. Бу асарни бир неча нусхалари бор ва асарга бир қанча шарҳлар ёзилган.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 303б).
Асар боши (в. 303б) :
و لما اشار الى من سعد بلطف الحق و الدين تحرير كتاب كذا وكذا …
Асар сўнги (в. 329а) :
… القران الكريم و وصف بالحلق العظيم و على اله مصابح الدح و اصحابه و المفاتح الحى و سلم تسليما كثيرا كثيرا
Колофон (в. 329а):
تمت تمت تمت تمت هذه النسخة الشريفة
Настаълиқ. 27 варақ. (в. 303б-329а) ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб, фасллар, қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 140´60 mm. ; варақ ўлчами : 225´135 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : муқова жигар рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати нусханинг дастлабки муқоваси йўқ, айрим варақлари намдан зарарланган.