Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / تحرير القواعد المنطقية فى شرح الرسالة الشمسية (Таҳрир ал-қоваъид ал-мантиқийя фи шарҳ ар-рисала аш-шамсийя)

تحرير القواعد المنطقية فى شرح الرسالة الشمسية (Таҳрир ал-қоваъид ал-мантиқийя фи шарҳ ар-рисала аш-шамсийя)

№ inv. MR 77/I

Муаллиф. Қутбиддин Муҳаммад ибн Муҳаммад Розий Таҳтоний (ваф. 766/1364 й.).

Мантиқ. Асар Нажмиддин Котибийнинг (ваф. 675/1276 й.) “Шамсийя” номли асарига ёзилган шарҳ бўлиб, мантиқ илмига оид турли хил масалалар ёритиб берилган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида дарслик сифатида ўқитилган. Кейинги давр уламолари учун мантиқ илми бўйича қимматли манба бўлиб хизмат қилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

قال ورتبته على مقدمة وثلاث مقالات وخاتمة اقول هذه الرسالة مرتبة على مقدمة وثلاث مقالات وخاتمة أما المقدمة ففى المنطق وبيان الحاجة إليه …..

Асар сўнги (в. 70б) :

…. فبعض الوجهين احدهما الخلف وطريقة فى هذا الشكل أن يجعل لقبض النجة لكلية برى اذ هذا الشكل لا صح إلا جزئية وصغرى القياس ……

Библиография : GAL I, 466 ; SB I, 845 ; VOHD XVIIB5, 248 ; Ahlwardt, № 5258-9 ;Туркестон № 63.

Настаълиқ. 70 варақ. (в. 1б-70б) ; +01а-02а хаттот машқи ; 71а бўш варақ ; 15 қатор ; мистара ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози курроса 8 ; матн ўлчами : 140´60 mm. ; варақ ўлчами : 250´145 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқовалари йўқ.

Қўлёзманинг ҳолати: нусханинг варақлари намдан зарарланган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …