Юртимиз мезбонлик қилаётган «Декларациялар мулоқоти» халқаро форуми давом этмоқда. Унда АҚШ, Англия, Австрия, Индонезия, Нигерия, Гана ва бошқа давлатлардан келган таниқли диншунослар ҳамда диний уламолар иштирок этмоқда.
Халқаро форумда АҚШ вакили Имом Муҳаммад Мажид сўзга чиқиб, Ўзбекистонда турли дин вакиллари ўртасида яхши муносабатлар ўрнатилганини қайд этди.
“Айтмоқчиманки, Ўзбекистон ҳукумати конфессиялараро мулоқот борасида катта ишларни амалга оширмоқда. Ўзбекистон катта устунлик ва бой тарихга эга. Биз бир-биримиздан ўрганамиз. Чунки бу ерда турли дин вакиллари ўртасида яхши муносабатлар ўрнатилган.
Бизда (АҚШда) тажрибамиз бор ва шу ерда у билан бўлишмоқчимиз. Шунингдек, биз Ўзбекистон вакилларидан конфессиялараро муносабатларни қандай ривожлантиришни ўрганмоқдамиз”, дейди Имом Муҳаммад Мажид.