Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / Ўзбекистондаги тинчлик ва ҳамжиҳатлик муҳити ғоят қадрли

Ўзбекистондаги тинчлик ва ҳамжиҳатлик муҳити ғоят қадрли

Тошкентда “Декларациялар мулоқоти” халқаро форумининг иккинчи куни ҳам фаол мулоқотлар руҳида ўтмоқда. Форум иштирокчилари мазкур анжуманнинг аҳамияти ва ундан кутилаётган натижалар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Грек Митчелл:

«Халқаро эркин диний эътиқод» ташкилоти асосчиси (АҚШ):

— Ўзбекистондаги бугунги тинчлик ва ҳамжиҳатлик муҳити ғоят қадрли ва биз бу жараёнда мамлакатингизда амалга оширилаётган қизғин ислоҳотларни олқишлаймиз. Ўзбекистон кўпмиллатли мамлакат сифатида ўз ҳудудида диний бағрикенглик ва миллатларо тотувликни таъминлай олаётган давлат сифатида ҳам танилган. Бу ҳақда гап кетганда, юртингизда виждон эркинлиги таъминланганини, турли дин вакилларига ўз эътиқодини эмин-эркин амалга ошириши учун шароит яратилганини таъкидлаш ўринли бўлади. Диний таълим олиш, энг муҳими, дин, аввало, тинчлик ва эзгу мақсадлар тарғиботчиси бўлиши кераклиги йўлидаги Ўзбекистон саъй-ҳаракатлари ҳам таҳсинга лойиқ. 

Бугун дунё таҳликали бўлиб қолди. Турли диний низолар, қуролли тўқнашувлар, миллатлараро қарама-қаршиликларга гувоҳ бўлиб турибмиз. Ана шундай шароитда биз, барчамиз бирлашишимиз, дунёни, ўз эркин ҳаётимизни турли хавф-хатарлардан ҳамжиҳатлик йўлидаги ҳаракатларимиз билан қутқаришимиз ҳар қачонгидан-да долзарб.

Тошкентда ўтаётган «Декларациялар мулоқоти” халқаро форумининг асл мақсади ҳам шу. Бугун, иккинчи кундирки дунёнинг кўплаб мамлакатларидан келган вакиллар билан ана шу мақсадда якдил ҳаракатдамиз. Турли фикрлар, мулоҳазалар билдириляпти. Ишонамизки, Тошкент форуми, юртингизда ўтган бундан олдинги халқаро тадбирлар самарали бўлгани каби, кутилган натижадорлик касб этади.

Манба: yuz.uz

Check Also

Марказда бадиий фильм суратга олинмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида индонезиялик бир гуруҳ киноижодкорлар томонидан “Ҳижрат орзуси” номли бадиий фильмнинг …