Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / چهل بيت در بيان مخارج (Чиҳл байт дар баёни махориж )

چهل بيت در بيان مخارج (Чиҳл байт дар баёни махориж )

Муаллифи: Охунд Мулло Зоҳид (ваф. 1101/1689-1690 й.)

Тажвид. Қоидалари – идғом, изҳор, вақф қоидалари, истеъло ҳарфлари ва Қуръондан оятлар келтирилган. Асар назмий бўлиб, ҳарфларнинг махражи шеърий услубда тушунтирилган

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 54б).

Асар боши (в. 54б) :

بعد حمد مربى دو جهان          سامع حرف آشكار وپنهان

وزى نعت بى حد صلوات       بزوان رسول بايازان  ...

Асар сўнгги (в. 56б) :

… زاهد تشنة لب نمى جويد      نمى ازيم رحمت غفران

ربنا اغفر لنا خطايا نا            انك المستعان والمنان 

Библиография : Стори/Брегель I, 248-249 ; СВР  IV, № 2961 ; СВР V, № 3815 ; СВР  VI, № 4399 ; Нукус,  № 7.

Колофон (в. 56б) :

 تمت هذه  النسخة المنسبة لمخارج الحروف واسام الاسنان لمولوى الزاهد…

Настаълиқ.  3 варақ. (в. 54б-56б) ; 57а варақда Ҳазрати Алининг такаббурлик ҳақидаги сўзлари, ҳамда айни мавзудаги ҳадиси қудсий ва бир дона рубоий келтирилган ; 9 қатор ; мистара ;  пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 165´90 mm. ; варақ ўлчами : 255´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Мулло Қудратуллоҳ. 

Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати :  нусха яхши сақланган, муқовадан ажраган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ШЎЪБАСИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …