Home / ЯНГИЛИКЛАР / ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти ҳамкорлигида ўтказилаётган “Зарафшон воҳаси тарихи ва маданияти” мавзуси доирасида қатор илмий маърузаларни ўзида мужассам этган онлайн семинарларнинг навбатдагисига таклиф этамиз.

Бу галги семинарда Франция миллий тадқиқотлар маркази ҳузуридаги Шарқ ва Ғарб археологияси ва филологияси қўшма тадқиқотлар бўлими тадқиқотчиси, Ўзбекистон ва Франция олимларининг Самарқандга қўшма экспедицияси аъзоси, тарих фанлари номзоди Карев Юрий Викторовичнинг “АМУДАРЁНИНГ БУ ТОМОНИ: ХАЛИФАЛИКНИНГ ШАРҚИЙ ҲУДУДЛАРИДАГИ МОВАРОУННАҲР (VII-IX АСРЛАР)” мавзуидаги маърузаси тингланади.

Онлайн семинар 2022 йил 22 февралда, Тошкент вақти билан соат 17.00 да бўлиб ўтади.

ZOOM видеоконференция дастури бўйича уланиш манзили:

👉https://us02web.zoom.us/j/5258436902?pwd=bGJEODVUWTRJVnpIUG9Jeit1UHhpZz09

Семинар идентификатори: 525 843 6902
Пароль: 12345

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Марказда бадиий фильм суратга олинмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида индонезиялик бир гуруҳ киноижодкорлар томонидан “Ҳижрат орзуси” номли бадиий фильмнинг …