Home / КИТОБЛАР / ОТА-ОНАСИ ТИРИКЛИГИДА ЖАННАТГА КИРА ОЛМАГАН ОДАМ ҲАҚИДА

ОТА-ОНАСИ ТИРИКЛИГИДА ЖАННАТГА КИРА ОЛМАГАН ОДАМ ҲАҚИДА

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، عَنِ النَّبِيِّ  قَالَ: «رَغِمَ أَنْفُهُ، رَغِمَ أَنْفُهُ، رَغِمَ أَنْفُهُ»، قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، مَنْ؟ قَالَ: «مَنْ أَدْرَكَ وَالِدَيْهِ عِنْدَهُ الْكِبَرَ، أَوْ أَحَدَهُمَا، فَدَخَلَ النَّارَ».

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, кимнинг?» дейишди.«Ота-онаси ёки улардан бири кексалигида улар билан бирга яшаб, дўзахга кирган кишининг», дедилар».

Шарҳ: Демак, ота-она улуғ ёшга кирганларида уларнинг хизматини қилиб, розилигини топиб қолса, жаннатга кирар экан, акс ҳолда дўзахга кирар экан. Икковлари бўлмаса, биттаси – ё ота, ё она бўлса ҳам, ана шу ҳолат бўлар экан.
Бу ҳадиси шариф ҳам ота-онанинг розилигини топиш қанчалик муҳим иш эканини таъкидламоқда. Банданинг жаннат ёки дўзахга киришига сабаб бўладиган амаллардан бири ота-онага бўладиган муносабат эканини кўрсатмоқда.

Айниқса ота-она кексайганларида алоҳида эҳтиётлик билан уларга яхшилик қилиш пайида бўлиш зарурлигини билдирмоқда.
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Тингловчининг эътиборини тортиш учун бир ишнинг оқибатини такрор-такрор айтиш мумкинлиги.
2. Олим ва раҳбар кишидан бирор масала оқибати ҳақидаги гапни эшитганда, бу оқибат ким учун эканини сўраш лозимлиги.
3. Ота-онаси бўла туриб, уларнинг розилигини топиб, жаннатга киришга сазовор бўлолмай қолган одам бахтсиз шахс экани.

Манба:@islomuz_kanal

Check Also

АБУ АБДУЛЛОҲ МУҲАММАД ИБН ИСМОИЛ БУХОРИЙ (810-870)2-қисм

Манбаларда Имом Бухорий ўз ватанида ва хорижий юртларда мингдан ортиқ устозлардан ҳадис ривоят қилгани кўрсатилган. …