17 январь
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов 1973 йил 17 январда Тошкент шаҳрида туғилган.
Шовосил Зиёдов 1995 йил Тошкент давлат шарқшунослик институтини тамомлаб, Ўзбекистон Фанлар Академияси Беруний номидаги Шарқшунослик институтида фаолият юритган. У 2017 йил Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори сифатида иш бошлагунга қадар Имом Бухорий халқаро маркази директори лавозимида ишлаган.
Тарих фанлари номзоди Шовосил Зиёдов “Абу Мансур Мотуридий ва унинг “Китоб ат-Таъвилот” асари” номли монография муаллифи. Минтақамизда ва хорижда калом тарихи, Шарқ қўлёзмаларига оид кўплаб илмий мақола, рисола ва каталоглар нашр эттирган. Кўплаб хорижий ва миллий илмий анжуманларда иштирок этган. Шунингдек, Германия, Франция ва Буюк Британия Шарқшунослик марказларида малака оширган.