Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ЎЗБЕК ТИЛИДАГИ “ТАЪВИЛОТ АЛ-ҚУРЪОН” ТАҚДИМОТИ СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДА ЎТДИ

ЎЗБЕК ТИЛИДАГИ “ТАЪВИЛОТ АЛ-ҚУРЪОН” ТАҚДИМОТИ СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДА ЎТДИ

Аввал хабар қилинганидек, республикамиз вилоятларида буюк аждодимиз Имом Мотуридий “Таъвилот ал-Қуръон” асарининг Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ўзбек тилига таржима қилинган 30-жузи тақдимоти тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Шундай тақдимот Сирдарё вилоятида бўлиб ўтди.

Тадбирда Сирдарё вилояти ҳокимлиги мутасаддилари, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сирдарё вилоят вакиллиги ходимлари, вилоятдаги фаол имом-хатиблар, вилоятнинг кенг жамоатчилиги, хусусан Республика маънавият тарғиботи маркази вилоят бўлими, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими вакиллари, Гулистон Давлат университети профессор ўқитувчилари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тақдимот очилиш маросимида Сирдарё вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбораси И.Мўминов ва вилоят бош имом хатиби Ҳ.Зокиров сўзга чиқди. Сўзга чиққанлар мамлакатимизда диний-маърифий соҳадаги давлат сиёсатининг устивор йўналишлари ва мазкур соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар самаралари соҳада фаолият юритиш имкониятларини ошириб бораётганини алоҳида эътироф этиб, тақдимотнинг моҳият жиҳатидан ўта актуаллигини ва мазкур долзарблик доимий аҳамиятга эга эканини таъкидлашди.

Тадбирнинг асосий маърузачилари таржима жараёнларининг эътиборга молик жиҳатлари, асарнинг бой мундарижаси, илмий қиймати ва тарихий аҳамияти тўғрисида маълумотлар беришди.

Тақдимотда иштирокчилар томонидан мазкур таржима иши аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини кенгроқ ўрганиш ва халқимизга етказиш борасида муҳим қадам сифатида баҳоланиб, ушбу йўналишдаги фаолият узвий давом этиши зарурлиги қайд қилинди.

  

Имом Бухорий халқаро-илмий тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …