Кастамону университети кутубхонаси тунги 10:30 гача ишлайди. Уч қавати китоблар, дарс қилиш учун стол ва қулай курсилар, юмшоқ ўриндиқлар, компьютерлар билан жиҳозланган. Бутун университет ҳудудида бўлгани каби (дарвозадан факультетимизгача 2 км чиқади) вайфай-интернет бор.
Кунлик газеталар, журналлар келтирилади.
Кутубхона жуда сокин, лекин ўта тинчликсевар талабалар учун алоҳида кабиналар ҳам қилинган. Биринчи қаватдаги истаклар қутисига қайси китоб кераклиги ҳақида ёзиб қолдириш мумкин.
Китобни олиб кетмоқчи бўлсангиз, махсус ускунага китоб ва талабалик карточкасини қўясиз ва бир ой муддатга оласиз.
Подвалда эркаклар ва аёллар учун жоме масжиди, таҳорат олишга лаваболар, бир томонда кичик кантин (емакхона) бор. Хуллас, ўқишдан бошқа ғам йўқ.
Манба: azon.uz