Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Сафар илмий ҳамкорликнинг янги саҳифаларини очмоқда

Сафар илмий ҳамкорликнинг янги саҳифаларини очмоқда

Туркия сафарида бўлиб турган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази раҳбари Ш.Зиёдов мамлакатдаги Муфту Ариф Акшит вақфи кутубхонасини бориб кўрди.

Кутубхонада жаҳон алломалари қаламига мансуб асарларнинг қадимий қўлёзма нусхалари сақланади. Кутубхонанинг нодир хазинасидан шунингдек, Имом Бухорий асарларининг XIII асрга оид кўчирилган нусхаси ҳам ўрин олган.

Ташриф давомида икки томонлама ҳамкорлик алоқалари узвийлигини таъминлаш асносида мавжуд қўлёзмаларни ўрганиш, кутубхонада Марказ ходимларининг тадқиқот ишларини ташкил этишга оид муҳим келишувларга эришилди.

Ниҳояда томонлар ўзаро эсдалик совғаларини алмашдилар.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ўзбекистон делегациясининг Буюк Британияга сафари «OCIS News» нашрида

Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ва Халқаро …