Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Турк армияси генерали Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида

Турк армияси генерали Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида

Айни кунларда мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Туркия Республикаси Жандармерияси Бош қўмондони, армия генерали Ариф Четин бошчилигидаги делегация Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Юқори мартабали меҳмонни Марказ директорининг ўринбосари О.Муҳаммадиев кутиб олди.

Ташриф режасига мувофиқ делегация аъзолари Марказ музейи фаолияти билан таништирилди. Музейдан ўрин олган нодир буюм ва қимматбаҳо қўлёзма нусхалари меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Самимий мулоқот чоғида Генерал Ариф Четин ҳадис илмининг султони Имом Бухорий ҳаёти ва қолдирган бой илмий- маънавий мероси бутун ислом уммати учун маърифат чашмаси бўлиб абадий хизмат қилишини таъкидлаб, бу борада Марказнинг ташкил этилиши мисолида республикамизда диний-маърифий соҳа ривожига қаратилаётган юксак эътибордан мамнун эканини билдирди.

 

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ўзбекистон делегациясининг Буюк Британияга сафари «OCIS News» нашрида

Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ва Халқаро …