Конференциянинг иккинчи кунида иштирокчилар шўъбаларга бўлиниб, ўз маърузалари билан чиқиш қилдилар.
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг илмий ходимлари – Отабек Муҳаммадиев “The role of Allauddin Usmandi Samarkandi in the development of Maverannahr hadith school”, Тоҳир Эвадуллаев “Буюк мутакаллим Нуриддин Собуний ҳаёти ва унинг “ал-Бидоя” асари”, Барот Амонов “Имом Бухорий илмий мероси ва уларнинг ўрганишнинг долзарблиги”, Сухроб Эргашев “Самарқанддаги муқаддас қадамжолар”, Қодирхон Маҳмудов, Ихтиёр Қушшақов ҳаммуаллифлигида “Самарқандда ҳадис илмининг ривожланиши ва муҳаддислар”, Нодир Қобилов ва Шодёр Алимов ҳаммуаллифлигида “Аҳмад ибн Муҳаммад ва унинг “Шарҳи Қасталоний”, Ирода Даурбекова “Нурдан таралган зиё”, Йўлдошхон Исаев “Муҳаддис – Абу Ҳафс Бужайрий”, Абдуҳалим Муҳиддинов “Макҳул Насафийнинг ислом оламида тутган ўрни”, Олим Джураев “Имом Термизий – буюк муҳаддис”, Ҳасан Расулов “Имом Муҳаммад ибн Салом Байкандий Бухорий” ва Аҳмад Рахимовларнинг “Муҳаммад ибн Жарир Табарийнинг “Тафсири ат-Табарий” асари – Қуръоншунослик фани бўйича нодир манба” номли мавзулардаги маърузалари ўтказилди.
Маърузалар иштирокчилар томонидан яхши қабул қилинди.