Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / МАРКАЗНИНГ НАВБАТДАГИ МЕҲМОНИ – ЭЛЧИ ХОНИМ

МАРКАЗНИНГ НАВБАТДАГИ МЕҲМОНИ – ЭЛЧИ ХОНИМ

Жорий йилнинг 4 ноябр куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Миср Араб Республикасининг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Амира Фаҳмий хоним ташриф буюрди.

Меҳмонни Марказ директори ўринбосари О.Муҳаммадиев кутиб олди. Элчи хоним ташриф аввалида Марказ музейидан ўрин олган Имом Бухорий ҳаёти ва илмий меросига доир экспонатлар ва нодир қўлёзма нусхаларини катта қизиқиш билан кўздан кечирди. Меҳмонга Имом Бухорий ҳаёти ва қолдирган бой илмий-маънавий мероси тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Юқори мартабали меҳмонга Марказ ва унинг бўлимлари фаолияти, илмий ходимлар учун яратилган шароитлар ва пировардида эришилган муваффақиятлар ҳамда Миср Араб Республикасининг йирик илмий муассасалари билан ўрнатилган ҳамкорлик алоқаларининг айни пайтдаги ҳолати ҳақида сўзлаб берилди.

Элчи хоним кўрсатилган илтифот учун миннатдорчилик билдириб, давлатимизда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар самараларини алоҳида эътироф этди ва мазкур йўналишда, хусусан, Марказнинг Мисрдаги илм даргоҳлари билан ҳамкорлик алоқаларини янада кучайтириш ва кўламини кенгайтириш борасида барча имкониятларни ишга солишга тайёр эканини билдирди.

Ташриф доирасида элчи Амира Фаҳмий хоним Марказнинг фахрий меҳмонлар китобига ўзининг самимий тилакларини ёзиб қолдирди.

Якунда меҳмонга Марказ томонидан нашр этилган адабиётлар тақдим этилди. Элчи хоним ҳам ўз навбатида Марказга ўз эсдалик совғасини ҳадя қилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …