Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари Муҳаммадиев Отабек Бозорович ҳамда Амонов Меҳрожиддин Ўзбекович Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи Илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилишида Ислом тарихи ва манбашунослиги ихтисослигидан тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияларни муваффақиятли ҳимоя қилдилар.
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази жамоаси марказ директорининг ўринбосари Отабек Бозорович Муҳаммадиев ҳамда марказнинг илмий-тадқиқотлар бўлими бошлиғи Меҳрожиддин Ўзбекович Омоновларни мазкур илмий ютуқ билан қизғин муборакбод этади.