Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Анқара университетида давра суҳбати

Анқара университетида давра суҳбати

Аввал хабар қилганимиздек, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакилларидан иборат делегация айни кунларда Туркияда амалий ташриф билан бўлиб турибди. Ташрифнинг биринчи куни давомида Анқара университети Илоҳиёт факультети ўқитувчилари билан давра суҳбати ташкил қилинди. Улар билан алломаларимиз таълимотлари асосида бугунги кун глобал муаммоларига ечим топиш, соф ислом ғоясини тарғиб қилиш бўйича фикр алмашилди.

Тадбир доирасида делегация номидан Анқара университетидаги мотуридийлик йўналишида хизмат қилиб келаётган бир қатор профессор-ўқитувчилар ва тадқиқотчи талабаларга ташаккурнома ва сертификатлар тақдим қилинди.

Тадбир сўнгида марказлар томонидан нашр қилинган китоблар тақдимоти бўлиб ўтди. Марказлар нашрларидан 20 га яқин китоблар Анқара университетига ҳадя қилинди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …