Home / ЯНГИЛИКЛАР / Самарқанд давлат университетида “Имом Бухорий маънавий мероси ва ҳозирги замон” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўз ишини бошлади

Самарқанд давлат университетида “Имом Бухорий маънавий мероси ва ҳозирги замон” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўз ишини бошлади

Конференцияда қўшни Қирғизистон ва Тожикистон республикаларидан олимлар қатнашмоқда. Конференцияда Қирғиз-Турк Манас университети ректори Сабахетдин Балжий, Ўш давлат университети профессори К.Шарипова ва бошқалар иштирок этишмоқда.

Сабахетдин Балжийга биринчи бўлиб сўз берилди ва ўз нутқи давомида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Самарқанд давлат университети  раҳбариятига мазкур конференцияни ташкил этишгани учун миннатдорлик билдирди ҳамда  Қирғиз-Турк Манас университети фаолияти ҳақида  қисқача маълумот бериб ўтди, шундан сўнг  “Марказий Осиё олимларининг Ислом цивилизатцияси ривожланишга қўшган ҳиссаси: Имом Бухорий мисолида” мавзусида маъруза қилди.

Шундан сўнг, Ўш давлат университети профессори К.Шарипова “Марказий Осиё халқларининг маънавий хавфсизлиги, диний радикализм хавфи” мавзусида маъруза қилмоқда….

Конференция давом этмоқда, маълумотларни бериб борамиз.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
матбуот хизмати

Check Also

“Буюклик сири” – битирувчиларга катта маънавий туҳфа

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида 2025-2026 ўқув йили битирувчилари …