Ҳурматли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари!
Аввал xабар берганимиздек, Миср Араб Республикасининг “Ал-Азҳар” мажмуаси тасарруфидаги таълим муассасаларига қабул қилиш фақатгина Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита (Кейинги ўринларда – Дин ишлари бўйича қўмита деб юритилади) йўлланмаси асосида амалга оширилиши белгилаб қўйилган.
Дин ишлари бўйича қўмита йўлланмасини олиш мақсадида “Ал-Азҳар” мажмуаси тасарруфидаги таълим муассасаларида таҳсил олиш истагида бўлган фуқароларимизнинг ҳужжатлари жорий йилнинг 25 июнь кунидан – 15 июль кунигача қабул қилинди.
Миср Араб Республикаси “Ал-Азҳар” мажмуаси ва унинг тасарруфидаги таълим муассасаларида таҳсил олиш мақсадида мурожаат қилган фуқароларимизнинг аризалари Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида таълим олишига кўмаклашиш бўйича Маслаҳат кенгаши қошидаги Ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 16-30 июль кунлари белгиланган тартибда ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижасига кўра, Маслаҳат кенгаши ҳузуридаги Ишчи гуруҳи томонидан “Ал-Азҳар” мажмуаси ва унинг тасарруфидаги таълим муассасаларида ўқишга тавсия этилган фуқаролар рўйхати Дин ишлари бўйича қўмитанинг тавсия хати асосида 2021 йил 30 июль куни “Ал-Азҳар” мажмуаси институтлари департаменти администрациясининг электрон манзилига ҳамда Миср Араб Республикасининг Тошкентдаги элчихонасига юборилди.
Изоҳ: Дин ишлари бўйича қўмитага жами 204 нафар фуқаро мурожаат қилган бўлиб, улардан 203 нафар фуқарога тавсия хати берилди. 1 нафар фуқаро 18 ёшга тўлмаганлиги сабабли тавсия хати бериш рад этилди.
“Ал-Азҳар” мажмуаси ва унинг тасарруфидаги таълим муассасаларида ўқишга тавсия этилган фуқаролар ҳужжатларини расмийлаштириш мақсадида Миср Араб Республикасининг Тошкентдаги элчихонасига мурожаат қилишлари мумкин.
Мурожаат учун тел: (71) 239-43-73