Home / ЯНГИЛИКЛАР / “Саҳиҳул Бухорий” асарининг қўлёзма нусхаларига оид халқаро онлайн конференция Миср ОАВ нигоҳида

“Саҳиҳул Бухорий” асарининг қўлёзма нусхаларига оид халқаро онлайн конференция Миср ОАВ нигоҳида

Жорий йил 15 июль куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташаббуси билан бир қатор халқаро ташкилотлар, олий таълим муассасалари ва илмий тадқиқот марказлари ҳамкорлигида “Саҳиҳул Бухорий” асарининг жаҳон кутубхоналарида сақланаётган қадимий ва нодир қўлёзма нусхалари” мавзусида ўтказилган халқаро онлайн конференция тафсилотлари тўғрисида Миср Араб Республикасининг

https://gate.ahram.org.eg;

https://www.shorouknews.com;

https://m.akhbarelyom.com;

https://nabd.cc каби нуфузли ахборот сайтларида “Имом Бухорий инсониятга тақдим этган илмий мероси билан ўтмишнинг  софлигини сақлашга ва бугуннинг маданияти бойитишга улкан ҳисса қўшган олим” сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Мақола муаллифи Ал-Азҳар Ислом тадқиқотлар академияси Бош котиби, проф. др. Муҳаммад Назир Айяд Самарқандда онлайн тарзда ташкил этилган конференция очилиш маросимида бевосита иштирок этиб, Ал-Азҳар шайхи, Бош Имом – доктор Аҳмад Тоййиб жанобларидан салом йўллаш имкониятига эга бўлганидан мамнунлигини билдирган.

Муҳаммад Назир Айяд 1995 йилда ҳуқуқ, фалсафа ва дин асослари бўйича бакалавр, 2000 йилда магистрлик даражасини қўлга киритган.

У турли йилларда Мансура университетида асиситент, ўқитувчи, доцент лавозимларида ишлаган. Кафруш Шайх университетида ислом ва арабшунослик бўлими, шунингдек, эътиқод ва фалсафа кафедрасида фаолият юритган. 2016 йилда профессор илмий даражасини қўлга киритган.

Муҳаммад Назир Айяд Мисрнинг Ал-Азҳар, Ливиянинг Асмари, Саудия Арабистонининг Тоиф университетлари мукофотлари билан тақдирланган.

Мақола муаллифининг айтишича, бўлиб ўтган конференция инсониятга тақдим этган илмий мероси билан ўтмишнинг  софлигини сақлаб, бугунги давр маданиятини бойитишга улкан ҳисса қўшиб келаётган Имом Бухорий шахсияти ва унинг юксак маънавий сийратини жаҳон миқёсида яна бир бор гавдалантирди.

“Бу буюк Имом бундан олдинги ва ҳозирги замон  уламолари орасида ҳадис илмида энг улуғ унвон “Амирул мўъминин фил ҳадис” (ҳадис илмида мўминларнинг амири) деб тан олинган эътирофга айнан мос, зеро, бу унвон энг олий мақом соҳибига берилади, –  дейди Муҳаммад Назир Айяд.

“Ушбу анжуман ҳозирги авлоднинг бизга исломий маданиятни ўзида акс эттирган асарлар ёзиб қолдирган, ўзлигимизни англашга, эътиқодимизнинг мустаҳкамланишига ўз ҳиссасини қўшган буюк алломаларимизга садоқатини ифодалайди. Имом Бухорий ҳақида эса қанча гапирса ҳам оздир. Айни қанча кўп гапирилса ҳам ундан ҳеч ким малол олмайди. Буюк муҳаддиснинг шахсияти ва унинг бой илмий мероси моҳиятини тўла-тўкис очиб беришга биз ҳали-ҳануз ожизмиз”, дейилади мақолада.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Марказда бадиий фильм суратга олинмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида индонезиялик бир гуруҳ киноижодкорлар томонидан “Ҳижрат орзуси” номли бадиий фильмнинг …