Home / ЯНГИЛИКЛАР / ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Мамлакатимизда илк бор тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Абдумалик Туйчибаев томонидан таҳқиқ этилиб, Истанбулдаги “Ҳошимий” матбаасида нашр этилган Абу Мансур Мотуридийнинг яқин шогирди Абулҳасан Али ибн Саид Рустуфағнийга мансуб «Мухтасар Фавойидир Рустуфағний» номли китоб тақдимоти бўлиб ўтади.
Тақдимот 2021 йил 19 июль соат 12:00 да ўтказилади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва бошқа ҳамкор ташкилотлар юртимиз ва хориждаги илмий доиралар вакиллари ва тадқиқотчиларни онлайн тарзда бўлиб ўтадиган тақдимот ишига таклиф этади.

Онлайн тақдимотда қуйидаги ZOOM видеоконференция дастури орқали қатнашиш мумкин.

👉https://us02web.zoom.us/j/5258436902?pwd=bGJEODVUWTRJVnpIUG9Jeit1UHhpZz09

Тақдимот идентификатори: 525 843 6902
Парол: 12345

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

“Буюклик сири” – битирувчиларга катта маънавий туҳфа

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида 2025-2026 ўқув йили битирувчилари …