Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази яна бир салоҳиятли анжуманга мезбонлик қилмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази яна бир салоҳиятли анжуманга мезбонлик қилмоқда

Айни соатларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташаббуси билан Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси ҳамда Конрад Аденауэр жамғармасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси ҳамкорлигида Ислом – тинчлик ва маърифатпарварлик дини” мавзуида халқаро онлайн давра суҳбати бўлиб ўтмоқда.

Унда ташаббускор ва ҳамкор ташкилотлар билан бирга Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлар идораси раҳбар ходимлари, шунингдек, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети ҳамда:

  • Гёте номидаги Франкфурт университетининг Ислом дини ва маданиятини ўрганиш институти;
  • Гумбольдт номидаги Берлин университетининг Берлин Ислом илоҳиёти институти;
  • Мюнстер университети Ислом билимлари маркази;
  • Лейпциг университетининг Шарқшунослик институтларининг

мутахассис ва тадқиқотчи олимлари мавзуга оид маърузалари билан иштирок этишмоқда.

Айни пайтда давра суҳбатида иштирок этаётган маҳаллий ва хорижлик мутахассисларнинг мавзу доирасидаги маърузалари тингланмоқда.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ўзбекистон делегациясининг Буюк Британияга сафари «OCIS News» нашрида

Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ва Халқаро …