Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда ўтказиб келинаётган “Зарафшон воҳаси тарихи ва маданияти” мавзуи доирасида қатор илмий маърузаларни ўзида мужассам этган онлайн-семинарлар давом этмоқда.
Илмий мулоқотлар дастурига кўра, навбатдаги семинар жорий йил 8 июнь куни Ўзбекистон вақти билан соат 16:00да бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази илмий тадқиқотлар бўлими бошлиғи, фалсафа фанлари номзоди, доцент Гулчеҳра Тулеметованинг “VIII-XIII асрларда Мовароуннаҳрда ислом уламолари ва файласуфларининг апологетик фаолиятида далиллаш масалалари” мавзуидаги маърузаси тингланади.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва бошқа ҳамкор ташкилотлар юртимиз ва хориждаги илмий доиралар вакиллари ва тадқиқотчиларни онлайн тарзда бўлиб ўтадиган мазкур семинарга таклиф этади.
Онлайн семинарда қуйидаги ZOOM видеоконференция дастури орқали қатнашиш мумкин.
👉https://us02web.zoom.us/j/5258436902?pwd=bGJEODVUWTRJVnpIUG9Jeit1UHhpZz09
Семинар идентификатори: 525 843 6902
Парол: 12345