Home / ЯНГИЛИКЛАР / ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК – МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИКНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК – МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИКНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали ҳамкорлигида 20 май куни Zоом видеоконференция дастури орқали “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида “Диний бағрикенглик – миллатлараро тотувликнинг муҳим омили” мавзуида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда иштирокчиларга ўзбек халқи азалдан турли урф-одат, маданият, тил ва турмуш тарзига эга бўлган, хилма-хил динларга эътиқод қиладиган ўнлаб халқлар ва элатлар яшаган бағрикенг ўлка бўлгани, миллати ва динидан қатъи назар, инсонни ардоқлаш ва ўзгаларни қадрлаш, каттага ҳурмат ва кичикка иззат каби гўзал хислатлар ўзбек халқининг юксак фазилатларидан бўлиб келгани тўғрисида сўз юритилди.

– Юртимизда ижтимоий ва маънавий ҳаётдаги янгиланишлар жараёни диний-маърифий йўналишда ҳам туб ўзгаришлар даврини бошлаб берди. Динга муносабат тубдан ўзгарди, виждон эркинлиги қонун билан кафолатланди. Дин ва давлат ўртасидаги муносабатлар ҳақида сўз кетар экан, унинг асосида, энг аввало, диннинг давлатдан ажратилиши тамойили ётишини таъкидлаш зарур. Жамият ҳаётида тенглик, адолат ғояларининг устувор бўлиши ва амалиётда ўз ифодасини топиши кўзланган мақсадларга эришишга, белгиланган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий мўлжалларнинг барча учун бирдек қадр-қиммат касб этишига, фуқаролар ўртасида бирдамлик ва ҳамжиҳатлик, ўзаро англашув ва ҳурмат муҳити қарор топишига замин яратади, – деди Марказ илмий ходими Т.Эвадуллаев.

Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб олди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 18 ноябрь куни ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул …