Home / ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР / Булғор ислом академияси магистр ва доктарантлари учун ўқув курслари давом этмоқда

Булғор ислом академияси магистр ва доктарантлари учун ўқув курслари давом этмоқда

Хабар берилганидек, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари томонидан жорий йилнинг 23-27 ноябрь кунлари Zоом видеоконференция дастури орқали Булғор ислом академияси магистр ва доктарантлари учун “Марказий Осиёда ислом таълимоти”  мавзуидаги қатор илмий маърузаларни ўзида  мужассам этган беш кунлик ўқув курслари бўлиб ўтмоқда.

Бугун, яъни мазкур ўқув курсининг иккинчи кунида Марказ директорининг Бош маслаҳатчиси  фалсафа фанлари доктори, профессор Бахтиёр Тўраевнинг “Марказий Осиё алломаларининг жаҳон илм-фани тараққиётига қўшган ҳиссаси” ва Марказ катта илмий ходими Барот Амоновнинг “Ҳадис илми ривожида Мовароуннаҳр муҳаддисларининг ўрни” мавзуидаги маърузалари тингланди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

“Буюклик сири” – битирувчиларга катта маънавий туҳфа

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида 2025-2026 ўқув йили битирувчилари …