Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти (OIS)нинг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази (IRCICA) ҳамкорлигида ўтказилган “ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ҚЎЛЁЗМА ФОНДЛАР: МУҲОФАЗА ҚИЛИШ, КАТАЛОГЛАШТИРИШ ВА МУТАХАССИСЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ” мавзуидаги халқаро илмий-амалий ўқув семинар мақолалари яхлит тўплам ҳолида нашр этилди.
Мазкур илмий тўплам орқали исломшунос ва шарқшунос олимлар, илмий тадқиқотчиларнинг Ўзбекистондаги қўлёзма фондлар фаолияти ва уларни муҳофаза қилиш, бошланғич тавсифлаш ва онлайн каталоглаштириш, қўлёзмаларни илмий ўрганиш, нашр қилиш, алломалар ижоди ва қўлёзма мероси, хаттотлик санъати каби мавзулардаги илмий мақолалар билан танишиш мумкин.
Эътиборлиси, тўпламдан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида фаолият олиб бораётган 16 нафар илмий ходимларнинг мақолалари ҳам ўрин олган.
Маълумот учун айтиш жоиз, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти (OIS)нинг Туркиядаги Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази (IRCICA) ўртасида ҳамкорликка оид Меморандум имзоланган бўлиб, бугунги кунда ҳар икки илмий муасасса биргаликда қадимий ноёб қўлёзма ва тошбосма асарларни муҳофаза қилиш, каталоглаштириш, таржима ишларини олиб бориш ва мутахассислар малакасини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.