Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
“Кимнинг устида биродарининг обрўсига ёки бошқа нарсасига қилган зулми бўлса, динор ҳам, дирҳам ҳам фойда бермайдиган кун келмасидан олдин орани очиқ қилиб олсин. Агар шундай қилмаса, унинг солиҳ амалларидан қилган зулми миқдорича олиб, мазлумга берилади. Акс ҳолда мазлумнинг гуноҳларидан олиниб, золимнинг бўйнига юкланади”.
Имом Бухорий ривоят қилган.