Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / زبدة الافكار (Зубдат ал-афкор)

زبدة الافكار (Зубдат ал-афкор)

№ inv. MR 214

Муаллиф: Абдулҳаким ибн Шамсиддин Муҳаммад Ҳиндий Саёлкутий (ваф. 1067/1657 й.).

Ақоид. Нажмиддин Абу Хафс Умар ибн Муҳаммад Насафий (ваф. 537/1142 й.)нинг “Ақоид Насафий” асарига Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. 792/1389-1390 й.). “Шарҳ Ақоид Насафий” номли шарҳ ёзган. Бу шарҳга Шамсиддин Аҳмад ибн Мусо Хаёлиий “Ҳошияту аъла шарҳ Ақоид Насафий” номли асар ёзган. Бу ҳошияга эса Абдулҳаким Саёлкутий “Ҳошияту аъла Хаёлий” номли ҳошия ёзган. Асар мусулмонларнинг эътиқоди, Аллоҳнинг борлиги, қабр, жаннат, дузах ва шу каби ақидавий масаларни ўз ичига олади.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

الحمد لله على نعمائه والصلوة على سيد انبيائه وعلى آله واصحابه واحبابه قوله قال الشارح النحرير فى الصحاح النحرير العالم المتقن نقل عنه النحرير البليغ فى العلم …

Асар сўнги (в. 167а) :

… عامه الملك باسبة الى عامه اعنى اتقياء المؤمنين قيم الدليل على عمومه

Библиография : GAL I, 427 ; SB I, 759 ; GAL II, 417 ; SB II, 759 ; Cat. Arabe, № 1242 ; VOHD XVII B, 3 № 90 ; СВР, IV, № 3284-3288 ; Крачковский, 936 ; Халидов, № 1484-1502 ; Sarkis, 1069. Қарши, № 22 ;Туркестон, № 24.

Колофон (в. 167а) :

هذا نهاية ما اوردية فى هذا الكتاب مستعينا بالملك الوهاب وعليه التكلان ان فى كل باب بحمد الله على الامام والصلوة على سيدنا محمد خير الانام وعلى آله واصحاب الكرام تمت الكتاب بعون الملك الوهاب سنة ١٢٣١

نويسته بماند سيه بد سفيد نويسنده را نيست فردا اميد شد بتوفيق خداى روزى شنبه شد تمام

Кўчирилган сана (в. 167а) : 1231/1816 й. Шанба куни тугатган.

Настаълиқ. 167 варақ. (в. 1б-167а) ; + 01а-03а, 167б-170б бўш варақ ; 23 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 190´85 mm. ; варақ ўлчами : 247´146 mm. ; варақлар шарқона рақамланган.

Муқова : йўқ.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха таякисидан ажралиб кетган, варақлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 418 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг …