№ inv. MR 142/II
Муаллиф: Собир Сайқалий (в. 37б), Собир Сайқалий (1730-1798)
Шеърият. Асар Собир Сайқалий ижоди ўзбек мумтоз шеъриятида машҳур бўлиб, ушбу достон ҳам халқ орасида кенг тарқалган қиссалардандир. Рум шаҳзодаси Баҳромнинг Чин маликаси Гуландомга ошиқ бўлиши ва уларнинг саргузаштлари асарнинг асосий сюжетини ташкил этади. Асарда мардлик, ватанпарварлик, садоқат, мақсадга интилишда собитқадамлик каби олижаноб инсоний фазилатлар тараннум этилган.
Нусха тўлиқ эмас.
Асар боши(в. 5б):
بسم الله الرحمان الرحيم ديب خدايني ياد ايتارمن يا كريم ديب
Асар сўнги(в. 37б):
… دوام كورسام يانور بو يرده او نجار كه بيلمای تنده بيت…
Библиография : СВР II, № 1316 ; СВР VI, № 4720 ; СВР VII, № 5125-5126.
Муҳр (1б, 6а) : ин нусхати ро воқиф Мулло Ражаббой Муҳаммад вақфи ин нусхати худ.
Настаълиқ. 32 варақ. (в. 5б-37б) ; 15 қатор; мистара; пойгир; сиёҳи қора; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози; курроса 8; матн ўлчами : 200´100 mm. ; варақ ўлчами: 260´155 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Саҳҳоф : Мулло Норхон ибн Муҳаммад.
Муқова : сариқ, қизил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси матодан.
Қўлёзманинг ҳолати : варақлари таякисидан ажралиб, титилиб кетган, айрим варақлари йўқ, намдан зарарланган, қурт еган.